Португалия терма жамоаси яримҳимоячиси Бернарду Силва «Реал» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 31 ёшли футболчи Мадрид клубига эркин агент мақомида қўшилган ва «2+1» шаклидаги битимга имзо чеккан. Дастлабки шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Айни пайтда «Реал» трансферни расман эълон қилмаган бўлса-да, келишув аллақачон якунлангани айтилмоқда.
Бернарду Силва 2017 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп суриб келаётганди. Шу давр мобайнида у «шаҳарликлар» билан Англия Премер-лигасида олти марта чемпион бўлди ҳамда УEФА Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.