Live
1
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» «Фулҳэм» яримҳимоячисига қизиқмоқда

Футбол
16 июн, 08:27
Сандер Берге «қизил иблислар»нинг трансфер рўйхатидан жой олди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Манчестер Юнайтед» «Фулҳэм» яримҳимоячисига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида яримҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Клубнинг навбатдаги нишони «Фулҳэм» таянч яримҳимоячиси Сандер Берге бўлиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, манкунианликлар 28 ёшли норвегиялик футболчининг трансфер имкониятларини ўрганмоқда. «Фулҳэм» эса футболчини фойда билан сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби Бергени икки йил аввал 29 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.

2025/26 йилги мавсумда норвегиялик яримҳимоячи барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланди.

Бергенинг «Фулҳэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

«Манчестер Юнайтед» ёзда таркибни янгилашни мақсад қилган ва Берге жамоанинг марказий яримҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Фулхэм Фулхэм
Бугунги янгиликлар