Live
1
Ўзбек

Капелло: «Модрич «Милан»да қолиши керак»

Футбол
16 июн, 08:40
Машҳур мутахассис хорватиялик футболчини миланликларнинг асосий етакчиси деб ҳисобламоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Капелло: «Модрич «Милан»да қолиши керак»
Foto: Getty Images

Таниқли италиялик мураббий Фабио Капелло «Милан» раҳбариятини Лука Модрични жамоада сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди.

Мутахассиснинг фикрича, 40 ёшли хорватиялик яримҳимоячи нафақат майдонда, балки кийиниш хонасида ҳам жамоа учун катта аҳамиятга эга.

«Лука Чемпионлар лигасисиз ҳам жамоада қолиши керак. У бошқалар учун намуна, бутун жамоа учун маёқ ҳисобланади», — деди Капелло PianetaMilan.it нашрига берган интервюсида.

Италиялик мутахассис Модричнинг тажрибаси янги мураббий учун ҳам муҳим омил бўлишини таъкидлади.

«У мураббийга катта ёрдам беради. Модрич футболчилардан қўшимча имкониятларни қандай чиқаришни яхши билади. У ҳақиқий етакчи. Янги «Милан» айнан у билан бирга қайта қурилиши керак», — дея қўшимча қилди Капелло.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич ўтган йилдан буён «Милан» сафида тўп сурмоқда. Тажрибали яримҳимоячи ёшига қарамай, юқори савиядаги ўйини ва лидерлик фазилатлари билан жамоанинг муҳим футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар