Live
2
Ўзбек

Моуринио Мастантуононинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

Футбол
16 июн, 09:54
Ёш аргентиналик ҳужумчи келаси мавсумда ҳам «Реал» сафида қолиши кутилмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Моуринио Мастантуононинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Франко Мастантуоно катта эҳтимол билан келаси мавсумни ҳам «қаймоқранглилар» сафида ўтказади. Бу ҳақда журналист Марио Кортегана хабар берди.

Манба маълумотига кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио ёш аргентиналик футболчининг ўйин услубини юқори баҳоламоқда ва унинг салоҳиятига ишонади.

Шу сабабли, аввал муҳокама қилинган ижара варианти ҳозирча кун тартибидан тушиб қолган. Португалиялик мутахассис Мастантуонони ўз лойиҳасининг бир қисми сифатида кўрмоқда.

18 ёшли ҳужумчи 2025 йилда Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубидан 45 миллион евро эвазига «Реал» сафига келиб қўшилганди.

Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда Мастантуоно барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар