Live
1
Ўзбек

«Реал» билан янги шартнома имзолаган Рюдигер фикрлари билан ўртоқлашди

Футбол
16 июн, 08:08
Бироз аввал германиялик ҳимоячи Мадрид клуби билан янги битим имзолагани расман эълон қилинди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Реал» билан янги шартнома имзолаган Рюдигер фикрлари билан ўртоқлашди
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда «Реал» ўзининг расмий сайти орқали маълум қилди.

Янги битим 2027 йилгача амал қилади. Шартнома имзолагач, Рюдигер фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менинг «Реал»даги йўлим янгиланди. Мадрид ғурурланиш учун сабаб, лекин яна бир нарса борки – жамоадошларим билан вазиятни ўзгартириш. Ҳозир биз қийин даврни бошдан ўтказяпмиз. Омадсизликлар юз берди, бироқ мен айнан шу ерда бўлишни истайман.

Жароҳатларимдан кейин балки баъзи одамлар мендан воз кечгандир, аммо бу аксинча менга мотивация сифатида хизмат қилди. Шунинг учун – улардан ҳам миннатдорман.

Мени яхши танийдиганлар биладики, чақирувларни хуш кўраман – одатда улардан ғолиб бўлиб чиқаман. Охирги мавсум анча оғир бўлган бўлса-да, жамоага, вазиятга бўлган ишончим заррача ҳам йўқолмаган: биз бирга турибмиз, бирга курашяпмиз ва буни бирга енгиб ўтамиз.

Ҳозир айниқса – ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ. iHala Madrid!» – деб ёзиб қолдирди Рюдигер ўзининг саҳифасида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар