Live
1
Ўзбек

Нико Пас «Реал»га қайтишни истамаяпти: яримҳимоячи яна бир мавсум «Комо»да қолмоқчи

Футбол
16 июн, 07:50
Аргентиналик футболчи мунтазам ўйин амалиётини афзал кўрмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Нико Пас «Реал»га қайтишни истамаяпти: яримҳимоячи яна бир мавсум «Комо»да қолмоқчи
Foto: Getty Images

«Реал»га тегишли бўлган ҳужумкор яримҳимоячи Нико Пас яна бир мавсумни Италиянинг «Комо» клубида ўтказмоқчи. Бу ҳақда испан ОАВлари хабар берди.

Маълумотларга кўра, 21 ёшли футболчи Мадрид клуби раҳбариятига «Комо» сафида қолиш истагини билдирган.

Пас мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни ва жамоанинг етакчи футболчиларидан бири сифатида ривожланишни истамоқда. Бундан ташқари, «Комо» келаси мавсум УEФА Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Бир неча ҳафта аввал футболчи ва «Реал» унинг Мадридга қайтиш эҳтимолини муҳокама қилган эди. Бироқ Флорентино Переснинг қайта президент этиб сайланиши ва Жозе Моуринионинг бош мураббий этиб тайинланиши вазиятни ўзгартирди.

Хабарларга кўра, ҳар икки томон ҳам айни пайтда «Комо»да қолиш футболчи ривожи учун энг тўғри қарор эканига рози.

Шунингдек, Моуринио Пасга ўзи кутган даражадаги ўйин вақтини кафолатлай олмаган.

2025/26 йилги мавсумда аргентиналик яримҳимоячи А Серияда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар