Бугун
7
Ўзбек

«Челси» «Реал» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

Футбол
16 июн, 07:27
Лондон клуби Алваро Каррерас трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Челси» «Реал» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Алваро Каррерас ёзги трансфер ойнасида «Челси»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Диарио АS нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» Марк Кукуреляни ўз сафига қўшиб олганидан кейин Каррерасни сотишга тайёр.

Қайд этилишича, жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио чап қанот ҳимоясида Франк Гарсияни асосий захира варианти сифатида кўрмоқда.

Шу сабабли 23 ёшли испаниялик футболчининг трансферига рухсат берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Челси»ни ёзда Хаби Алонсо қабул қилиб олди. Испаниялик мутахассис аввалроқ айнан «Реал» тизимида фаолият юритган эди.

Мадрид клуби Каррерасни 2025 йил ёзида «Бенфика»дан 50 миллион евро эвазига харид қилганди.

2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Агар трансфер амалга ошса, Каррерас Англия Премер-лигасига қайтиши ва Хаби Алонсо лойиҳасининг муҳим бўлагига айланиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар