«Навбаҳор» ПФК иккинчи давра олдидан таркибда ўзгаришлар давом этаётганини маълум қилди. Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳужумчи Катулонди Кати билан ҳамкорлик якунланди.
Конго ДР вакили мавсум бошида наманганликлар сафига келиб қўшилган эди. Томонлар ўзаро келишув асосида дўстона равишда хайрлашишга қарор қилди.
Катулонди Кати «Навбаҳор» сафида жами 10 та учрашувда майдонга тушиб, 550 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 2 та сариқ карточка мавжуд.
Клуб футболчининг жамоа сафидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдириб, унинг келгуси фаолиятига омад тилади.
«Навбаҳор» иккинчи давра олдидан таркибни кучайтириш ва жамоани янада рақобатбардош ҳолатга келтириш устида ишламоқда. Яқин кунларда жамоа сафида янги трансферлар ҳам эълон қилиниши кутилмоқда.