Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
«Нюкасл» клубининг италиялик яримҳимоячиси Сандро Тонали шу йил ёздаёқ Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби сафига кўчиб ўтишни истамоқда.
Инсайдернинг хабарига кўра, Тоналига лондонликларнинг лойиҳаси маъқул келган. Хавбек ҳамюрти Роберто Де Зерби қўл остида тўп тепишни жуда ҳам қаттиқ истамоқда ва фаолиятидаги янги қадамни ташлашга тайёр. Бироқ 26 ёшли яримҳимоячини қўлга киритиш осон бўлмайди. Сабаби «Нюкасл» у билан хайрлашишга шошилмаяпти ва трансфердан камида 98,6 млн евро ишлаб олмоқчи.
Маълумот учун, 2025/26-йилги мавсумда Тонали барча мусобақаларни инобатга олганда 53 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.