Live
5
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Гирасси учун асосий даъвогарга айланди

Футбол
15 июн, 10:34
Серуни «Астон Вилла», «Милан» ва «Атлетико» ҳам кузатиб бормоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Тоттенҳэм» Гирасси учун асосий даъвогарга айланди
Фото: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Серу Гирасси фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер хабар бермоқда.

Манбага кўра, 30 ёшли ҳужумчини сотиб олишни Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби мақсад қилган. Бундеслига ўйинчисини ёзги трансфер учун устувор нишонга айлантирган.

Шу билан бирга, Гирассини «Астон Вилла», «Милан» ва «Атлетико» ҳам кузатиб бормоқда.

Таъкидланишича, ҳужумчининг вакиллари «Фенербаҳче» билан келишувга эришилгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

Ўтган клуб мавсумида Гирасси барча турнирларда 46 та ўйинда иштирок этиб, 22 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва олтита голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар