«Ливерпул» марказий яримҳимоячилари Алексис Макаллистер ва Кёртис Жонс ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Алан Никсон хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, «қизиллар» «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортоннинг трансферини молиялаштириш учун икки футболчини сотмоқчи. Англиялик 22 ёшли футболчи мерсисайдликларнинг янги бош мураббийи Андони Ираоланинг асосий нишонига айланди.
Таъкидланишича, клуб бу ёзда майдон марказида жиддий қайта қуришни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, Алексис хизматларига «Атлетико» ва «Реал» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Жонсга эса «Интер» асосий даъвогар ҳисобланади.