Бугун
13
Ўзбек

Ван Дейк ЖЧ-2026 ўйинларидаги сув ичиш берилаётган танаффусларни танқид қилди

Футбол
15 июн, 13:20
Нидерландиялик ҳимоячининг фикрича, ҳар бир баҳс алоҳида баҳоланиши керак.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ван Дейк ЖЧ-2026 ўйинларидаги сув ичиш берилаётган танаффусларни танқид қилди
Foto: Getty Images

Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Японияга (2:2) қарши ўйиндан сўнг 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомидаги сув ичиш учун берилаётган танаффуслар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Сув ичиш учун бериладиган танаффуслар масаласи — жуда қизиқ ҳолат. Мен Жаҳон чемпионатидаги деярли барча ўйинларни кузатдим.

Ҳар сафар шу тижорий танаффус бошланганида, бу менга ёқмади. Ўйлайманки, ўйинларни телевизор орқали томоша қилаётган бетараф мухлислар учун ҳам бу яхши эмас.

Агар об-ҳаво ҳақиқатдан ҳам жуда иссиқ бўлса, бундай танаффуслар фойдали бўлиши мумкин. Аммо, фикримча, ҳар бир ўйин алоҳида баҳоланиши керак.

Менимча, бу масала бўйича етарлича фикр билдирдим»
, — дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Hayters.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар