Live
3
Ўзбек

Ван Бронхорст – «Фейеноорд» бош мураббийи (Романо)

Футбол
15 июн, 11:29
51 ёшли мутахассис Роттердам клуби билан икки йиллик битим имзолайди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ван Бронхорст – «Фейеноорд» бош мураббийи (Романо)
Фото: Getty Images

Нидерландиялик мутахассис Жованни ван Бронкхорст «Фейеноорд» қайтди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 51 ёшли мутахассис Роттердам клуби билан икки йиллик битим имзолайди. Тез орада барча ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Ван Бронкхорст илгари ҳам жамоани 2015-2019 йилларга қадар бошқарган. 2016/17 йилги мавсумда клубни чемпионликка бошлаб келган эди.

Шунингдек, унинг қўл остида жамоа икки бор Нидерландия кубогини ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

Мураббий фаолияти давомида «Гуанчжоу Сити», «Рейнжерс» ва «Бешиктош» клубларида ҳам бош мураббий сифатида ишлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фейенорд Фейенорд
Бугунги янгиликлар