«Элче» ҳужумчиси Рафа Мир жинсий зўравонлик учун 8,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу қарорни Валенсия суди чиқарди.
Суд, шунингдек, иккинчи айбланувчини 2,5 йилга озодликдан маҳрум этиш ва жаримага тортиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Ҳукмга кўра, биринчи айбланувчининг, яъни футболчининг жабрланувчисига 64 000 евро миқдорида товон пули тўланиши белгиланган (шундан 14 000 евро соғлиққа етказилган зарар учун, 50 000 евро эса маънавий зарар учун), иккинчи жабрланувчига эса 6 280 евро товон пули тўланади.
Шунингдек, ҳукмда 10 йил муддатга тақиқловчи чора кўрилган бўлиб, унга кўра 28 ёшли Мир жабрланувчига 500 метрдан яқинлашиши тақиқланади.
Ушбу ҳукм устидан апелляция берилиши мумкин.
Маълумот учун, 2024 йил сентябр бошида футболчи икки аёл — 21 ёшли Андреа ва 25 ёшли Карлага нисбатан жинсий зўравонликда гумон қилиниб қўлга олинганди.
Гувоҳлардан бирининг кўрсатмаларига кўра, жиноят Рафанинг уйида бўлиб ўтган шахсий зиёфатда содир этилган. Аёл ва унинг дугонаси Мир билан тунги клубда танишгач, унинг уйига борганликлари айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Мир фаолияти давомида «Валенсия» ва «Севиля» каби клубларда ҳам ўйнаган.
