Бугун
13
Ўзбек

Ван Дейк Япония билан ўйиндан сўнг: «Олдинга қараб интилишимиз керак»

Футбол
15 июн, 04:56
Нидерландия сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани бой берди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ван Дейк Япония билан ўйиндан сўнг: «Олдинга қараб интилишимиз керак»
Фото: Getty Images
14.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Нидерландия Нидерландия 2 : 2 Япония Япония

Нидерландия миллий жамоаси сардори Виржил ван Дейк Японияга қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида чуқур ҳимояга ўтдик. Лекин ўйиндаги вазият шунга мажбур қилганини билиб турибмиз. Рақиб кўп имконият яратмади, бироқ бор имкониятларидан максимал фойдаланди.

Бурчак зарбасидан тўп ўтказиб юборганимиз эса аламли бўлди. Энди бор эътиборимизни Швецияга қарши ўйинга қаратамиз. Биз шунчаки олдинга интилишда давом этишимиз керак. Бу ҳали бошланиши, биз турнирга яхши қўшилиб кетишимиз зарур. Умид қиламанки, олдинда ҳали кўп ўйинларимиз бор», — дея Ван Дейкнинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия миллий жамоаси Японияга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юбориб, ғалабани бой берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар