Португалия миллий жамоаси бугунга белгиланган матбуот анжумани ва кечки машғулотларни бекор қилган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбага кўра, бундай қарорга келишига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Хавфсизлик нуқтайи назаридан машғулот ва журналистлар билан мулоқот бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Колумбия, Ўзбекистон ва Конго ДР билан куч синашади.
Жаҳон чемпионатининг 1-турида Роберто Мартинес жамоаси Конго Дрга қарши майдонга тушади. Беллашув 17 июн куни Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.