Бугун
13
Ўзбек

Аморим — «Милан» бош мураббийи (Романо)

Футбол
15 июн, 06:19
Португалиялик мутахассис Италия клубида йилига 3,5 млн евро маош олади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Аморим — «Милан» бош мураббийи (Романо)
Фото: Getty Images

«Милан» Рубен Аморимни жамоа бош мураббийи этиб тайинлайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик 41 ёшли мутахассис Италия клуби билан 2028 йилнинг июнигача битим имзолайди. Томонлар келишувни яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга бўлишади.

Аморим янги клубида солиқ чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда йилига 3,5 млн евро маош олади.

Қайд этилишича, томонлар шу ҳафтада шартномани имзолашлари керак. Рубен «Милан»да Массимилиано Аллегрининг ўрнини эгаллайди.

Аморим аввалроқ 2024 йилнинг ноябридан 2026 йилнинг январигача «Манчестер Юнайтед» жамоасини бошқарган.

Бугунги янгиликлар