Бугун
13
Ўзбек

«Нюкасл» 3 нафар футболчисини трансферига қарши эмас

Футбол
15 июн, 06:38
Клуб бу орқали молиявий барқарорликни таъминлашни мақсад қилган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Нюкасл» 3 нафар футболчисини трансферига қарши эмас
Фото: Getty Images

«Нюкасл» ёзда асосий таркибдаги уч нафар муҳим футболчиси билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда The Chronicle хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб ҳимоячилар Люис Ҳолл ва Тино Ливраменто, шунингдек, яримҳимоячи Сандро Тоналини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу қарорга асосий сабаб — молиявий барқарорликни таъминлаш ва АПЛ доирасидаги янги SCR қоидаларига мослашиш учун амалга оширилади.

Бироқ бу фуболчилардан ҳеч бири жамоани тарк этиш истагини оммавий равишда билдирмаган.

Ўтган мавсумда «Нюкасл» АПЛни 38 та ўйинда 49 очко тўплаб, 12-ўринда якунлади.

Кейинги мавсумда жамоа еврокубокларда иштирок этмайди, бу эса клубнинг молиявий ҳолати ва трансфер сиёсатига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар