Бугун
13
Ўзбек

Руди Гарсия: «Мисрга қарши баҳсда ўзимизнинг кучли томонларимизга эътибор қаратамиз»

Футбол
15 июн, 07:41
Белгия бош мураббийи бўлажак баҳс олдидан фикр билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Руди Гарсия: «Мисрга қарши баҳсда ўзимизнинг кучли томонларимизга эътибор қаратамиз»
Фото: Getty Images
15.06.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Белгия Белгия - : - Миср Миср

Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Мисрга қарши баҳс олдидан фикр билдирди.

«Ромада бирга ишлаганимиздан сўнг Муҳаммад Салоҳни яна кўрганимдан хурсандман. У ажойиб футболчи. Мен уни қучоқлайман, лекин ўйин бошланиши биланоқ биз рақибларга айланамиз. Мармуш ва Салоҳ каби Мисрнинг ажойиб ўйинчилари бор, лекин биз ўзимизга ва кучли томонларимизга эътибор қаратамиз.

Бу баҳсда уч очкони қўлга киритиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Гуруҳда пешқадам бўлишни истаймиз. Мисрни енгиш орқали бу мақсад сари биринчи қадамни ташлашимиз керак», – дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар