Бугун, 15 июн куни UFC Freedom 250 турнири бўлиб ўтди.
Унинг асосий жангида енгил вазн тоифасидаги мағлубиятсиз 29 ёшли чемпион Илия Топурия ҳамда вақтинчалик камар соҳиби америкалик Жастин Гейжи ўзаро куч синашди. Якунда Гейжи рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, енгил вазнда UFC чемпионига айланди.
5 раундга мўлжалланган жанг 4 раунддан сўнг ҳакамлар қарорига тўхтатилди. Сабаби, шифокорлар кўплаб зарбалар қабул қилган Топурияга жангни давом эттиришга рухсат бермади ва Илияга техник нокаут ёзилди.
Ушбу жангдан сўнг Топурия ҳисобида 17 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этилди. Жастинда эса 27 та ғалаба ва 5 та мағлубият мавжуд.
Иккинчи асосий жангда эса франциялик Сирил Ган оғир вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун жангда бразилиялик Алекс Перейрани нокаутга учратди.