Бугун, 15 июн куни UFC White House — Freedom 250 турнири бўлиб ўтмоқда. Унинг иккинчи асосий жангида UFC собиқ чемпиони (ўрта ва ярим оғир вазн) бразилиялик Алекс Перейра (13-3) ҳамда оғир вазнда вақтинчалик чемпионлик камари собиқ соҳиби франциялик Сирил Ган (13-2-0-1) ўртасида кечди.
Уларнинг беллашувида оғир вазнда вақтинчалик чемпионлик унвони ўртага қўйилган эди. Жанг иккинчи раундда Ганнинг нокаути билан тугади.
Энди Алекс Перейранинг ҳисобида 13 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор. Сирил Ган эса 14 та ғалаба, 2 та мағлубият ва бир натижасиз жангга эга.
Эслатиб ўтамиз, асосий жангда Илия Топурия енгил вазнда чемпионлик камари учун Жастин Гейжига қарши октагонга кўтарилади.