Live
4
Ўзбек

ЖЧ-2026. Испания олтин учун курашмоқда, Уругвайнинг режаларини эса Саудия Арабистони ва Кабо-Верде бузиши мумкин. Н гуруҳи ҳақида

Футбол
15 июн, 09:19
Навбат Н гуруҳи ҳақида.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
ЖЧ-2026. Испания олтин учун курашмоқда, Уругвайнинг режаларини эса Саудия Арабистони ва Кабо-Верде бузиши мумкин. Н гуруҳи ҳақида
Фото: Getty Images

Жаҳон чемпионати иштирокчиларини таништишда давом этамиз. Испания мундиал ғолиблиги учун асосий фаворит. Уругвай плей-оффни кўзламоқда. Саудия Арабистони ва Кабо-Верде эса сенсация намойиш этишга шайланган.

Испания

Бош мураббий: Луис де ла Фуэнте — сўнгги йиллардаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири. Ҳатто ўз навбатида ноёб мутахассис, у Испанияни учта тоифада Европада энг яхшисига айлантирган. Дастлаб қитъанинг ўсмирлар (U-19) биринчилигида ғалаба қозонди, кейин ёшлар жамоаси билан давом эттирди, Евро-2024да эса катталар билан олтин медалларга эга чиқди. Бунинг устига, 64 ёшли мутахассис миллий жамоадаги дебютини Миллатлар лигасининг «тўртлар финали»даги ғалаба билан бошлади.

Юлдуз: Испания коллекциясининг асосий гавҳари — Ламин Ямал. Афсуски, у учун биринчи жаҳон чемпионати олдидан каталониялик юлдузнинг соғлиғи хавотир уйғотмоқда. Агар юқори спорт формада бўлса, мундиалда катта кашфиётчига айланиши мумкин. Шунингдек, де ла Фуэнте давридаги ҳужумда энг самарали футболчилар Ферран Торрес ва Ойярсабал бўлишди. Айниқса, «Реал Сосиедад» сардори финаллар қироли деган номга эга экани ва унинг голи Испанияга Европа олтинини келтирганини эсласак.

Таркиб:
Дарвозабонлар: Унаи Симон, Давид Райя, Жоан Гарсия.

Ҳимоячилар: Марк Кукуреля, Алехандро Грималдо, Пау Кубарси, Эмерик Ляпорт, Марк Пубилл, Эрик Гарсия, Маркос Лоренте, Педро Порро.

Яримҳимоячилар: Педри, Фабиан Руиз, Мартин Субименди, Гави, Родри, Алекс Баэна, Микел Мерино.

Ҳужумчилар: Микел Ойарсабал, Дани Олмо, Нико Уилямс, Йереми Пино, Ферран Торрес, Борха Иглесиас, Виктор Муниос, Ламин Ямал.

Чемпион бўлиш имконияти (Opta): 16,30 фоиз.

Уругвай

Бош мураббий: Марсело Белса жуда катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. Аргентиналик 70 ёшли мутахассис мундиалдан сўнг миллий жамоани тарк этишини аллақачон эълон қилган. Бироқ кетгунга қадар жамоа билан сенсациялар қайд этишга тайёрланмоқда.

Юлдуз: Мовий-оқлар сафидаги ҳақиқий қоя — «Реал» яримҳимоячиси Федерико Валверде, У руҳан ва ўйин жиҳатидан етакчи. Миллий жамоа сардорининг шахсий мотивацияси — аввалги жаҳон чемпионати учун реабилитация қилиш. Валверде Қатарга катта умидлар билан борган, бироқ Уругвайнинг гуруҳдан чиқа олмаганди.

Таркиб:
Дарвозабонлар: Серхио Рочет («Интернасионал»), Фернандо Муслера («Эстудиантес»), Сантиаго Меле («Монтеррей»).

Ҳимоячилар: Гиллермо Варела («Фламенго»), Роналд Араухо («Барселона»), Хосе Хименес («Атлетико»), Сантиаго Буэно («Вулверҳэмптон»), Себастиан Касерес («Америка» Мексика), Матиас Оливера («Наполи»), Хоакин Пикерес («Палмейрас»), Матиас Виня («Ривер Плейт»).

Яримҳимоячилар: Мануэл Угарте («Манчестер Юнайтед»), Эмилиано Мартинес («Палмейрас»), Родриго Бентанкур («Тоттенҳэм»), Федерико Валверде («Реал»), Агустин Каноббио («Флуминенсе»), Хуан Санабрия («Реал Солт-Лейк»), Жоржиан де Арраскаэта («Фламенго»), Николас де ла Крус («Фламенго»), Родриго Саласар («Спортинг»), Факундо Пеллистри («Панатинаикос»), Максимилиано Араухо («Спортинг»), Брайан Родригес Браво («Америка» Мексика).

Ҳужумчилар: Родриго Агирре («Тигрес»), Федерико Виняс («Реал Овиедо»), Дарвин Нунес («Ал Ҳилол»).

Чемпион бўлиш имконияти (Opta): 1,54 фоиз.

Кабо-Верде

Бош мураббий: Педру Лейтан Бриту ёки уни ҳамма атайдиган исми билан айтганда Бубишта Кабо-Верде қаҳрамонига айланди. 56 ёшли мутахассис бир вақтлар ўзи миллий жамоада ўйнаган ва сардор бўлган. Фаолиятини тугатгач, маҳаллий клубларда ишлади, 2020 йилдан бошлаб миллий жамоа устозига айланди. 2021 йилги Африка миллатлар кубогида «кўк акулалар» гуруҳ босқичидан ўтишди. Икки йил ўтиб чоракфиналга етиб боришди, охирги қитъа биринчилигини ўтказиб юборишди. Буни эса тарихдаги илк бор жаҳон чемпионатига чиқиш билан ортиғи билан қопланди. Бубиштанинг ўтган йили Африканинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Юлдуз: Кабо-Верденинг энг машҳур ўйинчиси Гарри Родригеш ҳозирда захира ўйинчиси. Ўз вақтида «Галатасарой», «Олимпиакос» ва «Фенербаҳче»да ёмон ўйнамаган. 35 ёшли ҳужумчининг энг яхши йиллари ортда қолди, аммо маҳаллий афсона қайдномада бўлади.

Чемпион бўлиш имконияти (Opta): 0,02 фоиз.

Саудия Арабистони

Бош мураббий: Георгиос Донис Африка ва араб миллий жамоаларида ўзига ажойиб обрў-эътибор қозонган Эрве Ренар ўрнига тайинланди. 56 ёшли Дониснинг яққол устунлиги — маҳаллий футболни билишидир. Грек бундан ўн йил аввал «Ал Ҳилол» билан бир мавсум ишлаган. 2021 йилда у қиролликка қайтди ва ўшандан бери тўртта клубни бошқарди. Дониснинг сўнгги иш жойи мавсумни 12-ўринда якунлаган «Ал Ҳалиж» клуби бўлди.

Юлдуз: Саудияликлар қайдномасидаги энг ёрқин ўйинчи — Салим ал-Довсари. 34 ёшли футболчи ўтган жаҳон чемпионатида Аргентина миллий жамоаси дарвозасига урган ғалаба голи билан ҳамманинг ёдида қолган.

Ноябр ойида миллий жамоа сафида 100-ўйинини ўтказди. Бу унинг фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлади. Ундан ташқари, «Ланс»да ажойиб мавсум ўтказган ягона европалик легионер — ҳимоячи Сауд Абдулҳамидни ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Ҳужумда эса саралаш босқичида бешта гол урган Фирас Ал Бурайкан етакчилик қилади.

Таркиб:
Дарвозабонлар: Аҳмед Ал Кассар («Ал Қодисия»), Муҳаммад Ал Овайс («Ал Ҳилол»), Наваф Ал Акиди («Ан Наср»).

Ҳимоячилар: Сауд Абдулҳамид («Ланс»), Абдулла Ал Амри («Ал Иттиҳод»), Жеҳод Такри («Ал Қодисия»), Ҳассан Ал Тамбакти («Ал Ҳилол»), Али Алавжами («Ал Ҳилол»), Ҳассан Кадеш («Ал Иттиҳод»), Мотеб Ал Ҳарби («Ал Ҳилол»), Али Мажраши («Ал Аҳли»), Муҳаммад Абу Ал Шамат («Ал Қодисия»), Наваф Ал Бушал («Ан Наср»).

Яримҳимоячилар: Зиёд Ал Жоҳани («Ал Аҳли»), Носир Ад Довсари («Ал Ҳилол»), Муҳаммад Канно («Ал Ҳилол»), Абдулла Ал Ҳайбари («Ан Наср»), Ала Ал Хожи («Неом»), Мусаб Ал Жуваир («Ал Қодисия»), Салем Ад Довсари («Ал Ҳилол»).

Ҳужумчилар: Фирас Ал Бурайкан («Ал Аҳли»), Абдулла Ал Ҳамдан («Ан Наср»), Солиҳ Аш Шеҳри («Ал Иттиҳод»), Султан Мадаш («Ал Ҳилол»), Айман Яҳё («Ан Наср»), Ҳолид Ал Ғаннам («Ал Иттифоқ»).

Чемпион бўлиш имконияти (Opta): 0,06 фоиз.

H гуруҳи ўйинлар тақвими
1-тур

15 июн, соат 21:00 (Тошкент вақти билан)
Испания – Кабо-Верде

16 июнга ўтар кечаси, соат 03:00
Саудия Арабистони – Уругвай

2-тур
21 июн, соат 21:00
Испания – Саудия Арабистони

22 июнга ўтар кечаси, соат 03:00
Уругвай – Кабо-Верде

3-тур
27 июнга ўтар кечаси, соат 05:00
Уругвай - Испания

Кабо-Верде – Саудия Араюистони

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар