Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Сенегал миллий жамоасидан 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун мўлжалланган либосидаги юлдузни олиб ташлашни талаб қилди. Бу ҳақда журналист Майки Жуниор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Гап шундаки, қоидаларга кўра, эмблема устидаги юлдузлар фақат Жаҳон чемпионатидаги ғалабалар сонини англатиши мумкин. Бошқа мусобақалардаги ютуқлар учун юлдуз қўйишга рухсат берилмайди. Сенегал эса 2021 йилда Африка Миллатлар кубогини қўлга киритганидан кейин либосига бир юлдуз қўшганди.
Шунга ўхшаш ҳолат Миср миллий жамоаси билан ҳам юз берди — ФИФА улардан ҳам либосидаги юлдузларни олиб ташлашни сўраган.
2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда. Сенегал гуруҳ босқичида Франция, Норвегия ва Ироққа қарши ўйнайди.
ФИФА Сенегал ва Мисрдан либoсидаги юлдузларни олиб ташлашни сўради
Футбол
14 июн, 15:40
Халқаро футбол федерацияси қоидаларига кўра, фақат жаҳон чемпиони бўлганлар юлдуз қўйишга ҳақли.
Foto: Getty Images