Live
1
Ўзбек

Марокаш ФФ президенти: «Финалда Испания билан ўйнаймиз ва Ямалнинг танлови тўғри-нотўғрилигини аниқлаймиз»

Футбол
14 июн, 16:25
Ўз вақтида «Барселона» вингерида Марокаш миллий жамоасини танлаш имконияти ҳам бўлган.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Марокаш ФФ президенти: «Финалда Испания билан ўйнаймиз ва Ямалнинг танлови тўғри-нотўғрилигини аниқлаймиз»
Foto: Getty Images

Марокаш Қироллик футбол федерацияси президенти Фузи Лекжа Ламин Ямалнинг Испания миллий жамоасини танлагани ҳақида фикр билдирди.

«Барселона» вингери Испанияда туғилган, аммо отаси томонидан марокашлик илдизларга эга. Марокаш футбол федерацияси 18 ёшли ўйинчини Марокаш терма жамоаси сафида тўп тепишга кўндиришга ҳаракат қилган ва у билан Марокашда ҳам, Испанияда ҳам бир нечта учрашув ўтказган. Бироқ якунда футболчи Испанияни танлади.

Лекжа Aljazeera360 нашрига берган интервюсида Марокаш ва Испания жаҳон чемпионати финалида ўзаро тўқнаш келишини исташини айтди.

«Умид қиламанки, биз Ламин билан финалда учрашамиз ва унинг тўғри танлов қилган-қилмаганини аниқлаймиз», — деди Лекжа.

Шу билан бирга, федерация раҳбари Ямалнинг қарорини ҳурмат қилишини ва унга муваффақият тилашини таъкидлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар