Live
6
Ўзбек

Ибраҳимович: «Ҳакими четлатилиши керак эди»

Футбол
14 июн, 10:06
Швециялик машҳур собиқ футболчи ЖЧ доирасидаги Бразилия ва Марокаш миллий жамоалари ўйинидаги эпизодга эътибор қаратди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Ибраҳимович: «Ҳакими четлатилиши керак эди»
Фoтo: Gettyimages
13.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 1 : 1 Марокаш Марокаш

Швеция миллий жамоасининг собиқ футболчиси Златан Ибраҳимович Жаҳон чемпионати-2026 доирасидаги Бразилия — Марокаш (1:1) ўйинида африкаликлар ҳимоячиси Ашраф Ҳакими рақиб футболчиси Винисиус Жуниорга нисбатан кескин ҳаракат қилган эпизодга эътибор қаратди.

Маълумот учун, баҳс бош ҳаками Славко Винчич ушбу вазиятда жарима зарбаси ҳам белгиламади.

«Ушбу эпизодни кўрганимда, хаёлимга келган биринчи фикр оддий бўлди: ҳакам вазиятга аралашиб, уни [Ҳакими] майдондан четлатиши керак.

Гап ўйин даражаси, қайси босқичда бўлаётгани ҳақида эмас, футболчининг хавфсизлиги ҳақида кетмоқда. Ҳужумчи уни доғда қолдирди, хавф яққол кўриниб турганди ва контакт анча кеч юз берди», - дея Ибраҳимович сўзларидан иқтибос келтирди Madrid Zone.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар