Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уаҳби жаҳон чемпионати 1-тур доирасидаги Бразилияга қарши ўйин (1:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз режалаштирган ишларни бажардик, аммо рақиб томонда Карло Анчелотти бор эди. Шунинг учун осон бўлмади.
Биз ғалаба қозонишни истадик, йигитлар ҳам шуни хоҳлади. Уларнинг голидан сўнг ўйин назоратдан чиқиб кетгандек туюлди. Чунки ютқазмаган бўлсак-да, ғалаба ҳам қозона олмаётгандик.
Захирадан тушган футболчилар яхши ўйнади. Иссиқ ҳаво футболчиларга таъсир қилди, айримлари эса ўзларининг илк жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бу осон эмас», — деди Уаҳби.