Жаҳон чемпионати 1‑турида Бразилия миллий жамоаси Марокашга қарши беллашди.
Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Дастлаб Сайбари Диаснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 32‑дақиқада эса Винисиус ажойиб голи билан мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан тўплашган. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Шотландия миллий жамоаси Ҳаитига қарши ўйнайди.
ЖЧ-2026. 1-тур
Бразилия – Марокаш 1:1
Голлар: Винисиус 32 – Сайбари 21
Бразилия - Алисон, Маркинос, Магаляйнс, Ибанес (Данило, 46), Дуглас Сантос, Каземиро (Фабинио, 46), Гимарайнс (Данило Сантос, 80), Рафиня, Пакета (Куня, 61), Винисиус, Тиаго (Луис Энрике, 62).
Марокаш - Буну, Ҳакимий, Мазрауи, Диоп, Риад, Унаи, Эл-Ханнус, Эл-Айнауи, Буадди, Сайбари (Раҳими, 89), Диас (Талби, 65).
Огоҳлантиришлар: Каземиро 37, Ибанес 43.