Бразилия мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва жаҳон чемпионати-2026 старти олдидан мамлакат футбол бўйича миллий жамоасига мурожаат қилди.
«Футболчиларимиз ҳар бир ўйинда охиригача жанг қилиб, Бразилия халқини унутмасликлари зарур. Бизга олтинчи кубок керак. Бразилия миллий жамоаси турнирда шунчаки, ғалаба қозониш учун иштирок этмаяпти, мақсад — совринни олиб кетиш.
Карло Анчелотти йигитларга қанчалик тажрибали эканлигингни ва футболчи сифатида ҳам ажойиб ўйинчи бўлганингни эслатиб қўй», — деди президент ижтимоий тармоқда чоп этилган видеода.

Бразилия миллий жамоаси мундиалда С гуруҳида Марокаш, Шотландия ва Ҳаити жамоалари билан рўбарў келади.