Live
1
Ўзбек

Анчелотти: «Йирик турнирларда доимо хавотир бўлади. Лекни жамоам ЖЧга яхши тайёргарлик кўрганига ишонаман»

Футбол
13 июн, 13:01
Италиялик мутахассис Марокашга қарши баҳс олдидан фикр билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Анчелотти: «Йирик турнирларда доимо хавотир бўлади. Лекни жамоам ЖЧга яхши тайёргарлик кўрганига ишонаман»
Фото: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги илк учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бундай йирик турнирларда доимо хавотир бўлади, чунки жамоангизнинг энг яхши ўйин кўрсатишини хоҳлайсиз. Мен оптимистик инсонман ва футболчиларимиз жаҳон чемпионатига жуда яхши тайёргарлик кўрганига ишонаман», — дея Анчелоттининг сўзларидан келтиради Globo нашри.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия миллий жамоаси ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги илк учрашувини Марокашга қарши ўтказади. Шунингдек, бу гуруҳда Ҳаити ва Шотландия ҳам ўрин олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Марокаш Марокаш
Бугунги янгиликлар