2026 йилги жаҳон чемпионати ўтказилаётгани сабабли ҳозирда Суперлигада катта танаффус юзага келган ва жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирликни бошлаган.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги «Динамо» жамоаси таркибида ҳам ёзги трансфер ойнасида бир қатор ўзгаришлар кузатилади.
«Динамо» ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов билан бир йиллик ҳамкорликдан кейин дўстона хайрлашганини маълум қилади.
«25 ёшли ҳужумчининг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз», — дейилади клуб хабарида.