Аргентиниялик мутахассис Мартин Анселми «Элче» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда «яшил-оқ чизиқлилар» расмий сайти хабар қилди.
Мутахассиснинг клуб билан шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.
Анселми аввалроқ Чилининг «Унион Ла-Калера», Эквадорнинг «Индепенденте дел Вале», Мексиканинг «Крус Асул», Португалиянинг «Порту» ва Бразилиянинг «Ботафого» клубларида ишлаган.
Ўтган мавсум якунларига кўра, «Элче» Испания чемпионати олий дивизионида 15-ўринни эгаллади. Клуб ўз тарихи давомида икки марта Сегунда ғолиби бўлган.