Марокаш миллий жамоаси сардори Ашраф Ҳакими ЖЧ-2026 С гуруҳининг 1-тури доирасидаги Бразилия билан баҳс ҳақида гапирди. Ўйин 14 июн куни бўлиб ўтади.
«Менимча, жаҳон чемпионати каби мусобақада яққол фаворитлар йўқ. Имкониятлар 50га 50. Бу жуда ҳам муросасиз ўйин бўлади ва барчаси майда деталларга боғлиқ бўлади. Энг аввало, бу икки томоннинг самарадорлиги масаласидир. Умид қиламизки, мана шу деталлар бизга ёрдам беради. Берилган ҳар бир имкониятдан фойдалана олишимиз ва яхши ҳимояланишга ҳаракат қиламиз», - дея Ҳакимининг сўзларидан иқтибос келтирди ФИФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Марокаш ва Бразилия билан бир гуруҳдан Ҳаити ва Шотландия жамоалари ҳам ўрин олган.