Ҳаити миллий жамоаси бош мураббийи Себастиен Мине жаҳон чемпионати-2026 C гуруҳи 1-тури доирасида Шотландияга қарши баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди. Ўйин «Жиллетт» стадионида (Фоксборо, АҚШ) 14 июн санасида бўлиб ўтади.
«Ўйинларда ғалаба қозонмоқчи бўлсанг, голлар уришинг керак, рақиб ким бўлишининг эса фарқи йўқ. Рақибларнинг даражаси бизни янада яхшироқ ўйнашга мажбур қилади. Биз янада кўпроқ тер тўкишимиз керак, аммо ўйин фалсафаси, умумий мантиқ ўзгармайди. Агар биз жаҳон чемпионатидаги тарихий ғалабани қўлга киритишни, кейин эса гуруҳдан чиқишни истасак, рақиб ким бўлса ҳам голлар уришимиз керак», — дея мураббий сўзларидан иқтибос келтирди ФИФА расмий сайти.
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган мундиал 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтиши режалаштирилган. Амалдаги чемпион Аргентина миллий жамоаси ҳисобланади.