Ҳаити миллий жамоаси жаҳон чемпионати доирасидаги Шотландияга қарши илк ўйинидан бир неча кун олдин либос дизайнини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, жамоа либосида ҳарбий саҳна тасвирланган бўлиб, бу FIFA қоидаларига мос келмайди. Турнир олдидан ўтказилган икки ўртоқлик учрашувида фойдаланилган формада 1803 йилдаги Вертер жанги лавҳаси (Ҳаити мустақиллиги сабаб бўлган воқеа) ва мамлакат байроғи акс этганди.
Бироқ FIFA регламентига кўра, экипировкада ҳар қандай «сиёсий, диний ёки шахсий мурожаатлар ва шиорлар»ни жойлаштириш тақиқланади. FIFA айрим визуал элементлар регламент доирасида турлича талқин қилиниши мумкин деб ҳисоблади ва дизайнга ўзгартиш киритишни талаб қилди.
Аввалроқ FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий жамоасига омад тилагани маълум қилинганди.