Жаҳон чемпионати иштирокчиларини таништиришда давом этамиз. Навбат B гуруҳига келди. Бу ерда мезбон Канада, Швейцария, Босния ва Қатар жойлашган. Бир қарашда кейинги босқичга чиқиш учун ҳаммада имконият бор.
Канада

Бош мураббий: 2022 йилда канадаликлар 36 йиллик танаффусдан сўнг илк бор жаҳон чемпионатига чиқди, 2024 йилда эса Копа Америкада яримфиналигача етиб бориб, Aргентинага мағлуб бўлди.
Бироқ шундан кейин натижалар пасайишни бошлади. Жамоа тез ўсиб бораётган кўплаб лойиҳаларга хос муаммога дуч келди — кутилмалар жамоанинг ўзига нисбатан тезроқ ўсиб кетди. Вазиятни тўғрилаш Жесси Маршга ишониб топширилди. У бир вақтлар жуда истиқболли мутахассис ҳисобланган, «Ред Булл» тизимида катта тажриба тўплаган, кейин эса «Лидс»ни бошқарганди.
Марш жамоалари ҳар доим агрессив ўйини ва кучли прессинги билан ажралиб туради, Канада миллий жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Унинг қўл остида жамоа бир неча йил аввалгига нисбатан анча шиддатли ва энергияга бой кўринмоқда. Федерация жаҳон чемпионати арафасида Жесси билан 2030 йилга қадар битимни узайтирди.

Юлдуз: Алфонсо Дэвис — Канада футболининг асосий юзи ҳисобланади. Ҳа, жамоада Жонатан Дэвид ва Исмоил Коне ҳам бор. Аммо Дэвис шубҳасиз Канада футболининг асосий юлдузи ҳисобланади.
Бироқ ҳозирда у энг яхши формасида эмас, чунки ўтган йил давомида деярли доим жароҳатлар билан курашди. Аввалига тиззадаги крестсимон боғлам узилиши, кейин мушак жароҳатлари ва сўнгра бир нечта қайта оғриш ҳолатлари кузатилди. Натижада у асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Марш бу борада хавотирга тушгани йўқ. Унда яхши ижрочилар кўп. Улар Алфонсонинг ўрнини эгаллай олиши мумкин.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Максим Крепо («Орландо Сити»), Оуэн Гудман («Кристал Пэлас»), Дейн Сен Клер («Интер Майами»).
Ҳимоячилар: Мойзе Бомбито («Ницца»), Дерек Корнелиус («Олимпик» Марсел), Алфонсо Дэвис («Бавария»), Люк Де Фужерол («Фулҳэм»), Алистер Жонстон («Селтик»), Алфи Жонс («Мидлсбро»), Ричи Лари («Торонто»), Нико Сигур («Хайдук» Сплит), Жоэл Уотерман («Чикаго Файр»).
Яримҳимоячилар: Али Аҳмад («Норвич Сити»), Тейжон Бюкенен («Вилярреал»), Матё Шуанер («Лос-Анжелес»), Стефен Эуштакиу («Порту»), Марсело Флорес («УАНЛ Тигрес»), Исмаэл Коне («Сассуоло»), Лиам Миллар («Ҳалл Сити»), Жонатан Осорио («Торонто»), Натан-Дилан Салиба («Андерлеҳт»), Жейкоб Шаффелбург («Лос-Анжелес»).
Ҳужумчилар: Жонатан Дэвид («Ювентус»), Промис Дэвид («Юнион Сент-Жиллуа»), Кайл Ларин («Малёрка»), Тани Олувасейи («Вилярреал»).
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,62 фоиз.
Босния

Бош мураббий: Сергей Барбаресни Болқондан ташқарида ҳеч ким танимайди. Аммо у Босния футболи учун у ҳақиқий афсона ҳисобланади. Баланд бўйли ҳужумчи Германия Бундеслигасида ёрқин футбол намойиш этган. «Боруссия Д», «Ҳамбург» ва «Байер» жамоаларида тўп тепган. Ҳатто бир мавсумда лиганинг энг яхши тўпурарига ҳам айланган. Босниянинг жаҳон чемпионатига чиқиш йўли Европадаги энг драматиклардан бири бўлди. Аввало, плей-офф босқичида Уэлсни пеналтилар сериясида мағлуб этди, сўнг эса Италияни ЖЧдан мосуво қилди.

Юлдуз: Босния ҳақида гап кетганда, биринчи галда Эдин Жеко намоён бўлади. Йиллар ўтади, Эдин Жеко эса жамоадаги асосий юлдуз бўлиб қолмоқда. Март ойида у 40 ёшга тўлди. Ҳамон миллий жамоа сардори, энг яхши тўпурари ҳисобланади. Миллий жамоадаги ўйинлар сони бўйича рекордчи ҳисобланган ушбу ҳужумчи (148) саралаш циклида ҳам жамоага катта ёрдам берди (6+1). Бундан ташқари, Жеко – ҳозирги жамоанинг 2014 йилги мундиалда ҳам бор бўлган икки вакилидан бири ҳисобланади (иккинчиси – 32 ёшли Сеад Колашинац).
Шунингдек, бу ерда янги авлод етишиб келмоқда: Эрмедин Демирович, Ҳарис Табакович, Амар Дедич ва Тарик Муҳаремович футболчилар Европа миллий биринчиликларида жавлон уриб тўп тепмоқда.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Никола Васил («Санкт-Паули), Мартин Зломислич («Риека), Осман Ҳажикич («Славен Белупо»).
Ҳимоячилар: Сеад Колашинац («Аталанта»), Амар Дедич («Бенфика»), Ниҳад Муякич («Газиантеп»), Никола Катич («Шалке»), Тарик Муҳаремович («Сассуоло»), Степан Раделич («Риека»), Деннис Ҳажикадунич («Сампдория»), Нидал Челик («Ланс»).
Яримҳимоячилар: Амир Ҳажиаҳметович («Ҳалл Сити»), Иван Шунич («Пафос»), Иван Башич («Астана»), Женис Бурнич («Карлсруэ»), Эрмин Маҳмич («Слован»), Бенямин Таҳирович («Брондбю»), Армин Гигович («Янг Бойз»), Керим-Сэм Алайбегович («Ред Булл Залцбург»).
Ҳужумчилар: Амар Мемич («Виктория Плзен»), Эсмир Байрактаревич (ПСВ), Эрмедин Демирович («Штутгарт»), Йово Лукич («Университатя»), Самед Баждар («Сарагоса»), Ҳарис Табакович («Боруссия» Мёнҳенгладбаҳ), Эдин Жеко («Шалке»).
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,18 фоиз.
Швейцария

Бош мураббий: Мурат Якиннинг 2021 йилда Швейцария миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши дастлаб баҳсли қарор сифатида қабул қилинган эди. Ахир Владимир Петкович даврида «тоғликлар» мунтазам йирик турнирларда иштирок этиб келишган. 2002 йилдан бери эса жаҳон чемпионатини умуман ўтказиб юбормай келаётган эди.
Аммо ҳозир ишонч билан айтиш мумкин: Якин ўз вазифасини муваффақиятли бажаряпти. Жамоа ўзининг асосий устунлигини — тартиб-интизомни сақлаб қолди. Швейцария ўйин давомида деярли «парчаланиб» кетмайди, деярли ҳар доим рақобатбардош бўлиб қолади ва кўп йиллардан бери йирик турнирларда гуруҳ босқичидан чиқишни уддалаб келмоқда.
Қизиғи шундаки, Якин маҳаллий ОАВнинг бир қисми билан узоқ вақт келиша олмаган. У таркиб танлови, тактик тажрибалар ва баъзи қарорлари учун тез-тез танқид қилинган. Аммо натижалар унинг фойдасига гапирмоқда: саралаш босқичида мағлубиятсиз биринчи ўрин, бор-йўғи икки ўтказиб юборилган гол.

Юлдуз: Жамоанинг асосий юлдузи — Гранит Жака. У сентябрда 34 ёшга тўлади, аммо ўн йилдан бери швейцарияликлар авлодининг энг барқарор ва ишончли футболчиси бўлиб келмоқда. Ҳа, у ёрқинлик борасида Шердан дан орқада қолиши мумкин, аммо барқарорлик ва сифат жиҳатидан деярли камчилик йўқ.
Швейцарияликларда ҳимоя чизиғи ҳам кучли. Саралаш босқичида ҳимоя чизиғидаги Мануэл Аканжи ва Нико Элведи жуфтлиги буни кўрсатиб берди, Грегор Кобел эса анчадан буён Европанинг энг яхши дарвозабонлари сирасига киради.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Грегор Кобел («Боруссия Д»), Марвин Келлер («Янг Бойз»), Ивон Мвого («Лорян»).
Ҳимоячилар: Мануэл Аканжи («Интер»), Нико Элведи («Боруссия» Мёнҳенгладбаҳ), Миро Муҳайм («Ҳамбург»), Рикардо Родригес («Бетис»), Силван Видмер («Майнц»), Лука Хакес («Штутгарт»), Орел Аменда («Айнтрахт»), Эрай Жёмерт («Валенсия»).
Яримҳимоячилар: Ардон Яшари («Милан»), Денис Закариё («Монако»), Гранит Жака («Сандерленд»), Йохан Манзамби («Фрайбург»), Жибрил Соу («Севиля»), Миҳел Эбишер («Пиза»), Ремо Фройлер («Болоня»), Кристиан Фасснаҳт («Янг Бойз»), Фабиан Ридер («Аугсбург»), Ноа Окафор («Лидс»), Рубен Варгас («Севилья»), Дан Ндой («Ноттингҳэм Форест»).
Ҳужумчилар: Седрик Иттен («Фортуна»), Брил Эмболо («Ренн»), Зеки Амдуни («Бёрнли»).
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 1,09 фоиз.
Қатар

Бош мураббий: Қатарда уйда ўтган муваффақиятсиз жаҳон чемпионатидан кейин маҳаллий футболнинг тез суръатда ўсиши ҳақидаги орзулар барҳам топди ва ўрнига қаттиқ реаллик келди. Ҳа, катарликлар кетма-кет иккинчи бор Осиё Кубогини қўлга киритди, аммо шу билан бирга жамоа юқори даражадаги рақиблар билан рақобат қилишда қийналаётгани аён бўлди. Бундан ташқари, минтақавий можаро сабаб 2025 йил декабридан бери бирорта ҳам расмий ўйин ўтказилмаган.
Асосий умидлар бош мураббий Ҳулен Лопетегига боғланган. У бир пайтлар Испания миллий жамоасини жаҳон чемпионатида бошқариш имкониятини қўлдан бой бериб, фаолиятида мураккаб даврни бошдан кечирган. Бироқ баск мутахассиснинг тажрибаси жуда катта.

Юлдуз: Қатарликларнинг асосий футболчиси – Акром Афиф. Уни Осиёдан ташқарида кўпчилик танимаслиги мумкин, аммо у қитъа миқёсидаги юлдуз ҳисобланади. Айнан Афиф 2023 йилги Осиё кубогининг энг яхши футболчиси деб топилган.
Таркиб:
Дарвозабон: Салоҳ Закариё («Ад Дуҳайл»), Мешаал Исса Баршам («Ас Садд»), Маҳмуд Абунада («Ар Райян»).
Ҳимоячилар: Буалем Ҳуҳи («Ас Садд»), Педру Мигел («Ас Садд»), Султон Ал-Браке («Ад Дуҳайл»), Ал-Ҳашми Ал-Ҳуссейн («Ал Араби»), Аюб Ал-Уи («Ал Ғарафа»), Исса Лайе («Ал Араби»), Лукас Мендес («Ал Вакра»), Ҳомам Ал-Амин («Културал Леонеса»).
Яримҳимоячилар: Аҳмад Фатҳи («Ал Араби»), Жассим Габер («Ар Райян»), Ассим Мадибо («Ал Вакра»), Абдулазиз Ҳатим («Ар Райян»), Карим Будиаф («Ад Дуҳайл»), Муҳаммад Ал-Маннаи («Аш Шамал»).
Ҳужумчилар: Алмуаз Али («Ад Дуҳайл»), Акром Афиф («Ас Садд»), Таҳсин Муҳаммад Жамшид («Ад Дуҳайл»), Эдмилсон Жуниор («Ад Дуҳайл»), Аҳмад Ал-Ганеҳи («Ал Ғарафа»), Аҳмад Алалиддин («Ар Райян»), Ҳасан Ал-Ҳайдос («Ас Садд»), Муҳаммад Мунтарий («Ал Ғарафа»), Юсуф Абдурисаг («Ал Вакра»).
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,11 фоиз.
B гуруҳи тақвими
1-тур
13 июнга ўтар кечаси, соат 00:00 (Тошкент вақти)
Канада – Босния
14 июнга ўтар кечаси, соат 00:00
Қатар – Швейцария
2-тур
19 июнга ўтар кечаси, соат 00:00
Швейцария – Босния
19 июн, соат 01:00
Канада – Қатар
3-тур
25 июнга ўтар кечаси, соат 00:00
Швейцария – Канада
25 июнга ўтар кечаси, соат 00:00
Босния – Қатар