«ПСЖ», «Барселона», «Милан» ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Роналдинио Жаҳон чемпионати-2026 бошланишига муносабат билдирди.
Айтиш жоизки, Роналдинио 2002 йилги ЖЧда Бразилия миллий жамоаси таркибида ғолиб бўлган.
Шунингдек, у Мексиканинг «Керетаро» клубида ҳам тўп тепган.
«Яна бир жаҳон чемпионати очилиши учун Мексикага қайтиш қандай қувончли! Барча дўстлар ва спорт афсоналарини кўришдан жуда хурсандман. Бу ерда ажойиб энергия бор, бу мухлислар учун гўзал байрам! Ҳамма менинг бу мамлакатни қанчалик яхши кўришимни билади ва доим бу ерга келишдан хурсандман… Олға, мусобақа ҳақиқатан ҳам ўзгача бўлсин», - деб ёзди бразилиялик X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.