Бугун
6
Ўзбек

Родри Ямалнинг ҳолати ҳақида гапирди

Футбол
12 июн, 07:33
«Сити» ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Ламиннинг ЖЧга қанчалик тайёрлиги ҳақида гапириб ўтди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Родри Ямалнинг ҳолати ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Родри ҳамюрти вингер Ламин Ямалнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, тунда, 11 июнда старт олган мундиал 19 июлгача давом этади.

«Бир неча кун аввал Ламин кечки овқатга келмаслигини, жаҳон чемпионатига тайёрланиши кераклигини айтди. У жуда жиддий равишда тайёргарлик кўрмоқда. Назаримда, Ямал мусобақа учун идеал спорт формасида», — дея Родри сўзларидан иқтибос келтирди Barca Universal ўзининг X тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган мусобақада илк бор 12 гуруҳга ажратилган 48 миллий жамоа иштирок этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар