Live
1
Ўзбек

Ўртоқлик ўйини. Испания Перу устидан ишончли ғалабага эришди

Футбол
9 июн, 01:00
«Қизил фурия» Жаҳон чемпионати олдидан навбатдаги назорат баҳсини муваффақиятли ўтказди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ўртоқлик ўйини. Испания Перу устидан ишончли ғалабага эришди
Foto: Getty Images
08.06.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Перу Перу 1 : 3 Испания Испания

Испания миллий жамоаси Перу миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мексиканинг Пуебла шаҳридаги «Куаутемок» стадионида бўлиб ўтган баҳсда испанлар устунлигини илк дақиқаларданоқ намойиш этди.

Ҳисоб 2-дақиқадаёқ Микел Оярзабал томонидан очилди. 32-дақиқада Педри жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Иккинчи бўлим бошида эса Перу дарвозабони Педро Галесенинг автоголи ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Перуликлар 66-дақиқада Хайро Велеснинг голи эвазига битта тўп фарқини қисқартиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Перу миллий жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмаган. Жамоа Жанубий Америка саралаш босқичида тўққизинчи ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, Испания 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг H гуруҳидан жой олган бўлиб, Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўртоқлик ўйини
Перу – Испания 1:3

Голлар: Микел Оярзабал 2 (0:1), Педри 32 (0:2), Педро Галесе 53, автогол (0:3), Хайро Велес 66 (1:3).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Перу Перу
  • Испания Испания
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар