«Реал» Жозе Моуринионинг футболчилар билан ишлаш маҳоратига катта ишонч билдирмоқда.
Пайшанба куни Мадрид клуби португалиялик мутахассиснинг бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди. Томонлар ўртасидаги шартнома 3 йилга мўлжалланган.
The Athletic нашри маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» бошқа номзодларни ҳам кўриб чиққан. Бироқ клубдагилар айнан Моуринионинг таклиф этилишини исташган. Чунки уларнинг фикрича, «жамоа ичидаги салбий муҳитни ўзгартира оладиган ягона инсон — шу мутахассис».
Клуб раҳбарияти Моуринионинг тажрибаси ва футболчилар билан ишлаш қобилияти жамоадаги руҳий муҳитни яхшилашга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.
«Реал»дагилар Моуриниони жамоа атмосферасини ўзгартира оладиган ягона мутахассис деб ҳисоблашмоқда
Футбол
12 июн, 05:15
Манбага кўра, клуб шу сабаб бир қатор номзодлар орасидан португалиялик мутахассисни танлади.
Foto: Getty Images