«Реал» клуби яримҳимоячи Бернарду Силва билан шартнома имзолашга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Португалиялик 31 ёшли футболчи Мадрид клуби билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолайди. Томонлар келишувни яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлишади.
Қайд этилишича, Силва жамоа билан меҳнат шартномасининг барча тафсиотларини келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, хавбек «Манчестер Сити»ни тарк этди ва эркин агент мақомида Ла Лига гранди сафига бориб қўшилиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Бернарду барча турнирларда 53 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.