Бугун
6
Ўзбек

Бернарду Силва – «Реал» футболчиси (Романо)

Футбол
11 июн, 18:14
Португалиялик 31 ёшли футболчи Мадрид клуби билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бернарду Силва – «Реал» футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячи Бернарду Силва билан келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик 31 ёшли футболчи Мадрид клуби билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Томонлар келишувни яна бир йилга узайтириш имкониятига эга бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, хавбек «Манчестер Сити»ни тарк этди ва эркин агент мақомида Ла Лига гранди сафига бориб қўшилади.

Ўтган мавсумда Бернарду барча турнирларда 53 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ Жозе Моуринио жамоа бош мураббийи этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар