Live
2
Ўзбек

«Астон Вилла» Мартинеснинг ўрнига Япония миллий жамоаси киперини сотиб олмоқчи

Футбол
12 июн, 09:29
Бирмингҳемликлар аргентиналик кипернинг ўрнига олиб келиши мумкин бўлган дарвозабон маълум.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Астон Вилла» Мартинеснинг ўрнига Япония миллий жамоаси киперини сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

«Астон Вилла» клуби аргентиналик кипери Эмилиано Мартинеснинг ўрнига сотиб олиши мумкин бўлган ўйинчи ким эканлиги маълум.

Инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, 33 ёшли Мартинеснинг ўрнига бирмингҳемликлар Италиянинг «Парма» клуби ва Япония миллий жамоаси вакили Зион Сузукини сотиб олиши мумкин.

Ўз навбатида, 23 ёшли иқтидорни инглизлардан ташқари «Бавария», «Наполи» ва «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам кузатиб бормоқда.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Зион Сузукининг актуал трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аввалроқ, Мартинес Италиянинг «Ювентус» клуби билан 3 йиллик битим борасида келишиб олгани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Япония Япония
Бугунги янгиликлар