«Ливерпул» яримҳимоячиси Ватару Эндо жароҳат олди. Бу ҳақда Япония футбол ассоциацияси хабар берди.
Натижада футболчи Япония миллий жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан чиқарилди.
Эндиликда Эндо ўрнига «Боруссия М» клуби ҳужумчиси Сюто Мачино миллий жамоага чақирилди.
Якунланган мавсумда Эндо «Ливерпул» сафида 12 та ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди. Япония миллий жамоаси сафида 73 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва тўртта ассист ёздириб қўйган.
«Кунчиқар юрт» вакиллари ЖЧ-2026даги иштирокини 14 июн куни Нидерландияга қарши баҳс билан бошлайди.