Бугун
6
Ўзбек

Куман: «Японияни ҳурмат қиламиз. Қийин ўйин бўлади»

Футбол
11 июн, 11:07
14 июн куни Нидерландия турнирдаги илк беллашувини Японияга қарши ўтказади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Куман: «Японияни ҳурмат қиламиз. Қийин ўйин бўлади»
Фото: Getty Images
14.06.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Нидерландия Нидерландия - : - Япония Япония

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 14 июн куни Нидерландия турнирдаги илк беллашувини Японияга қарши ўтказади.

«Уларнинг ўйинини таҳлил қилдик. Жамоа сифатида кучли эканлигини биламиз. Жисмонан жуда кучли. Шубҳасиз, осон бўлмайди. Шунга қарамай, ўзимизга ишонамиз. Японияни ҳурмат қиламиз, лекин биз — Нидерландиямиз. Ўйлайманки, улар ҳам бизни ҳурмат қилади. Бу қийин ўйин бўлади», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Нидерландия гуруҳда Швеция (20 июн) ва Тунис (26 июн) жамоалари билан ҳам беллашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Япония Япония
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар