Бугун
6
Ўзбек

Ўзбекистон ТИВ миллий жамоа футболчилари текширилгани бўйича АҚШдан изоҳ сўради

Футбол
10 июн, 23:30
Ўзбекистоннинг Ню-Йоркдаги бош консулхонаси орқали АҚШнинг тегишли идораларига расмий мурожаат қилинди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ўзбекистон ТИВ миллий жамоа футболчилари текширилгани бўйича АҚШдан изоҳ сўради
Фото: ЎФА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги миллий жамоа футболчилари текширилгани бўйича АҚШдан изоҳ сўради. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Омонулла Файзиев хабар берди.

АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви (1:2) олдидан миллий жамоамиз футболчилари ҳамда мураббийлар штаби аъзолари кучайтирилган хавфсизлик текширувидан ўтказилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Ню-Йоркдаги бош консулхонаси орқали АҚШнинг тегишли идораларига расмий мурожаат қилиниб, ҳолат юзасидан тушунтириш сўралган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Нидерландия Нидерландия
Бугунги янгиликлар