Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Ўзбекистонга қарши баҳс (2:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бу ўйиндан кейинги ҳиссиётларим? Икки ўйинда ҳам икки голни пеналтидан урганимиз мени бироз ўйлантирмоқда. Лекин барибир жамоага ишончим сақланиб қолмоқда.
Ижобий томони — биз имкониятлар яратяпмиз. Агар ўртоқлик учрашувларига назар ташласак, камида 3-4 та ўйиндан киритилган гол бўлиши керак эди.
Бизда бу имкониятлардан гол уриш учун етарлича сифатли футболчилар бор. Шунингдек, кўплаб футболчиларни 90 дақиқа майдонда ушлаб тура олдик — бу ҳам ижобий ҳолат.
Яна бир неча кун ичида барча майда деталларни тўғрилаб оламиз. Мундиал илк турида яхши ўйин кўрсатишимизга тўлиқ ишонаман», — деди Куман.