Live
1
Ўзбек

Куман: «Ўзбекистонга қарши икки ўйин ўтказамиз. Биринчисида асосий таркиб майдонга тушади»

Футбол
8 июн, 10:43
Нидерландия — Ўзбекистон баҳсида асосий таркиблар одатдагидек ўйин ўтказишади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Куман: «Ўзбекистонга қарши икки ўйин ўтказамиз. Биринчисида асосий таркиб майдонга тушади»
Фото: Getty Images
08.06.2026, 14:45 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Нидерландия Нидерландия - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрларини билдирди.

— Бизда 26 нафар футболчи бор. Ўзбекистонга қарши икки ўйин ўтказамиз. Биринчисида асосий таркиб майдонга тушади. Шунингдек, ҳозирча 100 фоиз тайёр бўлмаган айрим футболчилар иккинчи ўйинда қатнашиши мумкин. Шунда ҳамма ўйин амалиётига эга бўлади. Биз шуни истаймиз.

Мураббий эҳтиёткорликни ҳам унутмаслик кераклигини таъкидлади:

— Биз Жазоирни ҳам беш нафар ҳимоячи билан ўйнайди деб кутгандик, — деди у Роттердамдаги 0:1 ҳисобидаги кутилмаган мағлубиятни эслаб.

— Имкон қадар камроқ алмаштириш қилишни хоҳлаймиз. Деярли аниқки, Крисенсио Саммервилл яна ўнг қанот ҳужумчиси сифатида асосий таркибдан жой олади. Бу, айниқса, ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Думфрис билан ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш учун муҳим. Бу мантиқий қарор.

Саммервилл Жазоирга қарши ўйинда яхши ҳаракат қилди, аммо камчиликлари ҳам бўлди. Шунингдек, Дензел билан ўзаро тушуниш ҳам яхши бўлиши керак: тўпсиз ҳолатда қанчалик ортга югуриш лозимлигини билиш муҳим, — дейди Куман.

Нидерландия — Ўзбекистон баҳсида асосий таркиблар одатдагидек ўйин ўтказишади. Ундан кейин яна 30 дақиқадан икки бўлим ўйналади ва унда кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчилар майдонга туширилади. ЎФА матбуот хизмати маълум қилишича, иккинчи беллашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Бугунги янгиликлар