Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
«Сассуоло» марказий ҳимоячиси Тарик Муҳаремович Туриннинг «Ювентус» клубига қайтиши мумкин.
Манбанинг маълумотларига кўра, Турин гранди 23 ёшли боснияликни жамоага қайтариш истагида.
Маълумот учун, ўтган йили ёзда «Сассуоло» футболчини 2 миллион евро эвазига сотиб олганди. Таъкидланишича, «Ювентус» Муҳаремовичнинг трансфер ҳуқуқининг 50%ни ўзида сақлаб қолган.
Аввалроқ, марказий ҳимоячи хизматларига Англиянинг «Борнмут» клуби 35 миллион евро сарфлашга тайёрлиги хабар қилинганди. Шунингдек, футболчига Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси ҳам қизиқиб қолган.
Ўтган мавсум, А Сериянинг 32 ўйинида майдонга тушган Муҳаремович 2 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.