Бугун
8
Ўзбек

Швейцария миллий жамоаси заҳарли илонлар сабаб кенг қамровли машғулот дастуридан воз кечди

Футбол
8 июн, 05:30
Энди миллий жамоа машғулотларни кўпроқ ўз базасида ўтказади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Швейцария миллий жамоаси заҳарли илонлар сабаб кенг қамровли машғулот дастуридан воз кечди
Фото: Getty Images

Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи Мурат Якин Калифорния штатидаги Сан-Диего шаҳрида ўтказилаётган йиғин доирасида жамоа учун кенг қамровли машғулот дастурини режалаштирган эди.

Футболчиларга, жумладан, очиқ ҳудудда югуриш ва велосипед ҳайдашни ўз ичига олган триатлон машғулотлари ҳам белгиланганди. Бироқ ҳудудда кўплаб заҳарли илонлар борлиги аниқлангач, бу режалардан воз кечишга тўғри келди. Энди миллий жамоа машғулотларни кўпроқ ўз базасида ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Босния ва Ҳерцеговина, Канада ҳамда Қатар миллий жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Швейтсария Швейтсария
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар