Бугун
12
Ўзбек

Дембеле Мбаппедан ҳимояланишда ҳам кўпроқ меҳнат қилишни сўради

Футбол
7 июн, 19:00
«ПСЖ» ҳужумчисининг эътирозлари ҳам ҳазиломуз, ҳам жиддий оҳангда бўлган.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Дембеле Мбаппедан ҳимояланишда ҳам кўпроқ меҳнат қилишни сўради
Foto: Getty Images

Франция миллий жамоаси вингери Усмон Дембеле шериги Килиан Мбаппедан ҳимояда ҳам фаолроқ ҳаракат қилишни сўрамоқда.

L’Equipe маълумотига кўра, «ПСЖ» футболчиси «Реал» форвардига миллий жамоанинг ўйинига мослашишини, ҳимояда ҳам кўпроқ меҳнат қилиши кераклигини тушунтирган. Таъкидланишича, Дембеленинг эътирозлари ҳам ҳазиломуз, ҳам жиддий оҳангда бўлган.

Шунингдек, миллий жамоа йиғини пайтида Мбаппе ва Дембеле кўп вақтни бирга ўтказиши қайд этилган. Килиан ўз яқинларига кўп бор «ПСЖ» вингери унинг миллий жамоадаги муваффақиятларига ўзидан ҳам кўпроқ таъсир қилганини айтган.

Шу билан бирга жамоадошлари Дембеленинг кийиниш хонасидаги муҳим ўрнини эътироф этишса-да, Усмон на «ПСЖ», на Франция миллий жамоасида сардор бўлишга интилмайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар